Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 14 август куни тунги соат 23:40 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомашинаси, ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Ш.Й. бошқарувидаги "Monza" русумли автомашинаси, ҳайдовчи 2005 йилда туғилган У.М. бошқарувидаги Мототранспорт (скутер) воситаси, ҳайдовчи 1999 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги "Spark" русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳат олганлар аниқланмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.