Баҳорнинг янгиланиш байрами — Наврўз муносабати билан жорий йил 14 март куни соат 16:00 да пойтахтнинг Амир Темур хиёбони бўйлаб отлиқ парад ташкил этилади. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур тадбир Миллий гвардия ташаббуси билан ўтказилиб, унда Тошкент шаҳридаги куч тузилмаларининг кавалерия бўлинмалари иштирок этади.

Парад Наврўз байрами муносабати билан ташкил этилаётган байрам тадбирлари доирасида ўтказилиши режалаштирилган.