Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилишича, воқеа Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасининг иккинчи даражали йўлида содир бўлган. 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Onix русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган, 1966 йилда туғилган фуқарога тегишли ГАЗ-63 русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Onix автомашинаси йўловчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
ЙҲХБ барча йўл ҳаракати қатнашчиларини қоидаларга қатъий риоя қилиш, тезликни белгиланган меъёрдан оширмаслик ва чарчоқ ҳолатида транспорт бошқармасликка чақирди.