Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди

Таъкидланишича, 2004 йилда туғилган М.О. бошқарувидаги мазкур автомашинанинг мотор қисмида, электр симларининг қисқа туташуви ёнғинга сабаб бўлган.

Ёнғин фавқулода вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўз вақтида кўрикдан ўтказишлари ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилишлари сўралди.