4-6 июнь кунлари бўлиб ўтган мусобақада қитъанинг 16та мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари деярли барча йўналишларда жамоавий баҳсларда 1-ўринни эгаллашди.

Қуйида йўналишлар бўйича умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Ўсмирлар ўртасида:

Қизлар:

1. Ўзбекистон,

2. Қозоғистон,

3. Қирғизистон,

Ўғил болалар:

1. Ўзбекистон,

2. Тожикистон,

3. Қозоғистон.

Ёшлар ўртасида:

Қизлар:

1. Ўзбекистон,

2. Қозоғистон,

3. Қирғизистон,

 

Йигитлар:

1. Ўзбекистон,

2. Қозоғистон,

3. Тожикистон,

 

Катталар ўртасида:

Аёллар:

1. Қозоғистон,

2. Ўзбекистон,

3. Туркманистон,

 

Эркаклар:

1. Ўзбекистон,

2. Қозоғистон,

3. Тожикистон,

 

Жанговар самбо:

1. Ўзбекистон,

2. Қирғизистон,

3. Туркманистон.

 

Мусобақа давомида Афғонистон, Иордания, Эрон ва Ироқ вакиллари ҳам медалларни қўлга киритишди.