Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Маълумотга кўра:

  • PM10 — 267,3 мкг/м³ (рўхсат этилган меъёр — 300 мкг/м³). Кўрсаткич меъёрдан ошмаган.
  • PM2,5 — 187,2 мкг/м³. Бу рўхсат этилган меъёр (60 мкг/м³)дан 3,1 баробар юқори.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолатга ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ҳам таъсир кўрсатган. Бундай шароитда инверсия жараёни юзага келиб, майда заррачаларнинг ҳавода тўпланишига олиб келади.

Аҳоли ва пойтахт меҳмонларига очиқ ҳаводаги фаолиятни камайтириш, ташқи муҳитга чиққанда ниқоб тақиб юриш каби эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди.