Шу муносабат билан "Toshshahartransxizmat" АЖ йўл ҳаракати иштирокчиларини мураккаб об-ҳаво шароитида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчилардан зарурат бўлмаганда шахсий транспорт воситаларидан, айниқса, қиш мавсумига мўлжалланмаган шиналарга эга автомобиллардан фойдаланмаслик, ҳаракат вақтида белгиланган тезлик талабларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда. Пиёдалар эса йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишлари лозимлиги таъкидланган.

Шунингдек, тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида аҳолига жамоат транспортларидан фойдаланиш тавсия этилган.

Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво шароити сабаб айрим кўча-йўлларда автотранспорт ҳаракатида қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Бу эса баъзи автобус йўналишларида қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган муддатдан ортишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.