Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим мудири О.Х. “N.Sh.” МЧЖнинг 4 нафар ишчи ходимига соғломлиги тўғрисида тиббий дафтарча тайёрлаб бериши эвазига МЧЖ раҳбаридан 1,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, дея хабар беради Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.