Форумнинг асосий мақсади ШҲТга аъзо давлатлар эътиборини туризм, маданият ва қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш масалаларига жалб этишдан иборатдир.
Икки кунлик тадбир дастури ялпи мажлис ва учта панель мунозаралари, шунингдек, Ташкилотга аъзо мамлакатлар ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган бизнес-форумни ўз ичига олади.
Панель мунозараларида иштирокчилар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича қўшма юқори технологик лойиҳалар, қишлоқ хўжалиги соҳасида, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек туризм ва транспорт логистикаси соҳасидаги ҳамкорликка эътибор қаратилади.
Ҳудудлар раҳбарлари форуми ШҲТга аъзо мамлакатларга минтақани янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини ҳар томонлама кўриб чиқиш имконини берадиган мулоқот платформаси вазифасини бажаради, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.