Учрашувда делегациялар раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мувофиқлаштирилган ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашадилар, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.
Тадбир якунлари бўйича ШҲТга аъзо давлатлар томонидан қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим ҳужжатларнинг тасдиқланиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун: ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг бундан олдинги мажлиси 2021 йил 12 август куни Тожикистон пойтахти - Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди.