Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур сайёр кассаларда талабалар темирйўл ҳамда автобус қатновларига чипталарни сотиб олишлари мумкин.

Сайёр кассалар қуйидаги манзилларда ташкил этилган:

  • Ўзбекистон миллий университетининг ўзбек филологияси факультети биноси 1-қавати.

Манзил: Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4-уй.

  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети А-биносида.

Манзил: Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 60-А-уй. Собиқ Тошкент молия институти биноси.