ТХИФ – бу стратегик ташаббусларни амалга оширишни муҳокама қилиш ва халқаро бизнес ҳамжамиятига Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларини намойиш этиш учун яратилаётган янги майдон.

Форум Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган бозорига интеграция жараёнига қизиқиш билдирган йирик хорижий инвестициявий, молиявий-иқтисодий ташкилотлар ва корхоналар раҳбар ва вакилларини жалб этишга қаратилган, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, хабар орқали форумда иштирок этиш учун www.iift.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкинлиги эслатилади.