"Ўзбеккино" миллий агентлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, фестиваль бутун турк дунёси киноижодкорларини учрашувлар ўтказиш, фикр ва ғоялар алмашиш учун бирлаштиради.

Иштирокчи мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Мухтор турк Республикалари, Македония, Косово, Венгрия ва турк ҳамда унга яқин (қардош) жамоалар ўрин олган.

Ўзбекистондан "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов фестиваль Кенгашининг фахрий аъзоси, машҳур кинорежиссёр Рашид Маликов эса ҳайъат аъзоси ҳисобланади. 

Фестивалнинг мақсади ҳужжатли фильмлар кино ижодкорларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга ҳисса қўшишдан иборат.