Дўстона мулоқот бошида Жаҳонгир Ортиқхўжаев меҳмонга ташриф учун миннатдорлик билдириб, Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан жаҳон ҳамжамиятига йўл очилганлиги шарофати билан пойтахт барқарор иқтисодий ва ривожланиш йўлидан бораётганлигини маълум қилди.

Н. Оболенский ажратилган вақт учун самимий миннатдорлик билдириб, Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилаётганидан бахтиёр эканлигини айтди ҳамда ҳозирги кунда элчихона Швейцария ва Ўзбекистон бизнес-доиралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга фаол кўмаклашаётганини таъкидлади.

Тарафлар Швейцария компания ва технологияларини шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилишди. 

Учрашув якунида пойтахт ҳокими Швейцария Конфедерацияси корхоналари билан сермаҳсул ҳамкорликка умид билдирди.