Туризм ва маданий мерос вазирлиги Миллий PR маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўтказилади. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги расми манбаларида хабар берилди.
Ярмарка дастури доирасида ҳар йили конференциялар, Б2Б учрашувлари, давра суҳбатлари, туризм хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистон ҳудудлари туризм салоҳияти тақдимотлари, гастрономик ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.
Хусусан, 2019 йилда ўтказилган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида 15 мингдан ортиқ музокаралар ўтказилиб, 9 мингдан ортиқ ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Бу ярмарка тарихидаги энг йирик тадбирдир.
Тошкент халқаро туризм ярмаркаси — “Ипак йўлидаги туризм” Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси туризм саноатидаги энг ёрқин ва йирик тадбирдир.
Маълумот учун, ярмарка 1995 йилдан бери БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг расмий кўмагида ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили кўргазмага дунё мамлакатларидан туризм бизнеси мутахассислари ташриф буюради.