Ўзбекистонда янги кўп функцияли автокомплекс ҳамда эски автомобилларни сотиш ва алмаштириш учун onlayn-marketpleys лойиҳасини амалга ошириш 150 дан ортиқ иш ўрнини яратиш имконини беради.
Кўп функцияли сотув комплекси автомобилларни сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича илғор жиҳозларга эга замонавий марказ бўлади. Мarketpleys мижозларга Trade-In дастури бўйича хизматларни, шунингдек, турли брендларнинг пробегли автомобиль моделларини сотиб олиш имконини беради.
Қозоғистон ҳукумат раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида UzAuto қозоғистонлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 650 миллион доллардан ортиқ бўлган шартнома имзолади. Бу нафақат Қозоғистон ҳудудида, балки Ўзбекистонда ҳам ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтиради.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Қозоғистонда автомобиллар, автобуслар ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш каби бир қатор йирик лойиҳаларни амалга оширган, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.