Фестивал Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида ҳамда EXPRESS 24 хизмати ҳамкорлигида ташкиллаштирилмоқда.
“YANGIAMARKET” – янги форматдаги тадбир бўлиб, бизнес, маданият ва санъатнинг кўплаб соҳалари вакилларини ўзида жамлайди. Тадбир доирасида энг яхши ёш ва истиқболли дизайнерлар, ҳунармандлар, бастакорлар ва рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва ўз соҳасининг бошқа мутахассислари ўз ишларини тақдим этадилар.
Икки кунлик фестивал дастурида ДИОР (Mосква), Валери (Toшкент), СОС (Toshkent) каби маҳаллий ва хорижий ёш ижодий гуруҳлар ўз мусиқий чиқишларини намойиш қиладилар.
Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар “Varim Kofe” қаҳвалари, “LILICHA” чойлари вa "Testo by Zamira" мазали таомларидан татиб кўришлари мумкин.