Жорий йилнинг 23-24 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Дўстлик” истироҳат боғида “Яшил Макон” II Халқаро экологик фестивали ўтказилади. Лойиҳа Туризм ва маданий мерос вазирлиги, “Дўстлик” боғи ва “Макон” телеканали ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Фестивал икки кун электромобиллар кўргазмаси, Экология ва инсон бадиий кўргазмаси, ЕCО ЕХПО экологик тоза маҳсулотлар ва сувенирлар кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, фестивал майдонида фотография, расм, эко-плакатлар, маҳорат сабоқлари, маърузалар, фильмлар намойиши, болалар ва катталар учун экологик таълимга оид тадбирлар, болалар учун ўйин квестлари намойиш этилади.

Бундан ташқари, фестиваль доирасида “Мерос” жамғармаси кўнгиллилар клубини жалб этган ҳолда навбатдаги кўчат экиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Инновацон ривожланиш вазирлиги, “Aтроф-муҳитни сертификатлаштириш ва стандартлаштириш давлат маркази” МCҲЖ ва “Мерос” хайрия жамоат фонди “Оролбўйи — экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” мавзусида янги инновацион стартап лойиҳалар бўйича умумреспублика танлови бўлиб ўтади.