Бироқ моддий имконияти чекланганларнинг ё таниш-билишларидан, ёки банкдан қарз олишдан бошқа чораси йўқ.

Сергели туманида яшовчи 1971 йилда туғилган А.Нодир ҳам анчадан бери ўз уйи бўлишини орзу қиларди. Таниш-билишларидан қарз сўрашга ийманарди. Қолаверса, ҳозир банклардан муайян миқдорда муддатли кредит олиш мумкин. Бироқ унинг фоизи анча юқори.

Бу ҳақда таниши И.Саид билан маслаҳатлашганида, у банкда ишончли танишлари борлиги, бажонидил ёрдам бериши мумкинлиги, бироқ энг кам фоизли кредит олиш учун айрим шахсларнинг оғзини «мойлаш» кераклигига шаъма қилди.

Саиднинг гапларига ишонган Нодир жорий йилнинг 9 апрель куни ҳеч қандай ҳужжат ва далилсиз 5 000 АҚШ долларини унга бериб юборди. Шундан сўнг Саид қорасини ҳам кўрсатмади.

Алданганини англаган Нодир вақтни бой бермай Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга мурожаат қилди. Туман ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан 1984 йилда туғилган И.Саидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

Фирибгар, албатта, жазосини олар. Аммо Нодир ўз ҳаракатларини қонун талабларига мувофиқ амалга оширганида, ўз ҳуқуқларини яхши билганида ёки тўғридан-тўғри тегишли идораларга мурожаат қилганида, бу кўнгилсиз воқеа юз бермаган бўлар эди.