Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВББ хабар берди.
Текширувлар натижасида Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой, Янгиҳаёт, Юнусобод ва Яшнобод туманларида жойлашган 7 та объектда ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланиб, камчиликлар бартараф этилгунга қадар уларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Айни пайтда мазкур объектлар тадбиркорлари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.