Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 2 ноябрь куни 1999 йилда туғилган Ислом М., 2000 йилда туғилган Акмал Р. ва 2005 йилда туғилган Фотих К. олдиндан таниши бўлган 1993 йилда туғилган Даниел А. билан ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолган. Сўнг шу куни тахминан соат 21.00 ларда улар Шайхонтоҳур туманидаги Даниел М. истиқомат қилаётган хонадонга турар жой дахлсизлгини бузиб кириб, уни уриб тан жароҳати етказишган.
Мазкур жараённи 2005 йилда туғилган Фотих К. видео тасвирга олгани, сўнг ижтимоий тармоқларда лайк йиғиш мақсадида тарқатиб юборгани айтилмоқда.
Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) ва 142-моддаси (“Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.