Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.

Йўналишли автобуслар ҳаракатига қуйидагича ўзгартиришлар киритилган:

- 15-сонли автобус йўналиши

Қўйлиқ 1-мавзесидан Дўстлик метроси томон ҳаракатланишда эндиликда Қўйлиқ кўприк ости йўлидан кўприк йўлига қўшимча йўл бўлаги орқали (Водий автотураргоҳигача бормаган ҳолда) ҳаракатланади.

- 28-сонли автобус йўналиши

Тиббиёт академиясидан Янгиобод мавзеси томон ҳаракатланишда Шоҳимардон, Оҳангарон йўли, Шоҳсанам ва Катта Янгиобод кўчалари орқали ҳаракатланади. Йўналиш Катта Янгиобод кўчасида бир томонлама ҳаракатланади.

- 61-сонли автобус йўналиши

Эндиликда икки томонлама Иззат кўчаси орқали (Бешариқ, Авиасозлар ва Хосият кўчаларига кирмаган ҳолда) ҳаракатланади.