Ўрганиш якунлари бўйича маҳаллада аниқланган масалаларни бартараф этиш ҳамда аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан амалий ишлар бошланди.
Айни пайтда ҳудудда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, аввал ўраб олинган майдондаги металл конструкциялар демонтаж қилиниб, ҳудуд тартибга келтирилмоқда.
Яқин кунларда мазкур ҳудудда болаларнинг хавфсиз ва мазмунли дам олиши учун замонавий болалар майдончасини барпо этиш ишлари бошланади.
Шунингдек, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ва аҳоли учун янада қулай муҳит яратишга қаратилган ишлар босқичма-босқич давом эттирилади.