Ушбу мактабларнинг барчаси мукаммал таъмирдан чиққан бўлиб, замонавий кўриниш, шароит ва қулайликларга эга. Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида таълим ўқувчилар орасида масофа сақлаган ҳолда олиб борилиши учун барча чоралар кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаблар очилиши борасида фикр билдириб, бу бўйича қарорни фақатгина барча шаҳар ва туманларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари мактабларнинг ҳақиқий тайёрлиги, ҳудуддаги санитария-эпидемиологик ҳолат ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятидан келиб чиқиб, қабул қилишини айтиб ўтган эди.
Ушбу ҳафтада очилиши режалаштирилган умумтаълим мактаблари ҳақидаги маълумот жадвалда келтирилган.
Ушбу мавзудаги қўшимча маълумотлардан яна хабардор қиламиз, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.