Бу ҳақда ФВБ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга мувофиқ, қутқарув ва ёнғин ўчириш экипажлари соат 15:53 да воқеа жойига етиб борган. Ҳодиса юз берган бинодан барча фуқаролар зудлик билан эвакуация қилинган.

Маълум қилинишича, ёнғинни бартараф этиш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор А. Икрамов шахсан бошчилигида олиб борилмоқда. Воқеа жойига барча етарли куч ва воситалар жалб қилинган, вазият тўлиқ назоратга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин соат 16:50 да қуршаб олиниб, соат 17:17 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғиндан сўнг олиб борилган дастлабки ўрганиш ишларида вайроналар остида бир нафар фуқаронинг жасади топилган.