Учрашув давомида томонлар ҳамкорликда корейс тилида малакали гидларни тайёрлашга доир Ҳамкорлик меморандумини имзолашга қарор қилинди.

Марказ уюшма аъзоларини ўз тингловчилари билан тажриба алмашишга таклиф этади. “Sejong Hakdang”  Қирол Сежонг институтининг Тошкентдаги филиали (дунё бўйича 250 та филиал) бўлиб, 1997 йилда очилган таниқли корейс тили мактабидир. Тошкентдаги ушбу таълим муассасасида малакали ўқитувчилар корейс тилидан дарс беради.

Мактаб битирувчилари келажакда ҳеч қандай муаммосиз таржимон бўлиб ишлаши мумкин. Бу тилда дунё бўйича 60 миллиондан ортиқ киши сўзлашади. Тошкентдаги “Sejong Hakdang” нинг асосий мақсади нафақат корейс тилида, балки корейс маданиятида ҳам касбий тайёргарликни таъминлашдир.

Корейс миллатига мансуб мактаб ўқитувчилари ўқув жараёнини сезиларли даражада тезлаштирадиган махсус ўқитиш усулларини ишлаб чиқдилар. Сежонг Ҳакданг марказида машғулотлардан ташқари турли фестиваль ва мусобақалар, шунингдек, Жанубий Кореяда нишонланадиган энг машҳур тадбирлар ўтказилади.