Қайд этилишича, шу йилнинг 26 февраль куни соат 17:37 да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнобод тумани, “Дўстобод“ МФЙ, Мафтунқули кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирдаги хонадон ошхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушган.
Келиб тушган хабарга асосан айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ҳодиса натижасида ёнғин содир бўлмаган.
Воқеа жойига ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги вақтда ҳодиса содир бўлган манзилдаги юқори қаватли уйда, ҳаёт фаолияти давом этмоқда.