Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳага оид фармон ва қарорлар тарғиботи мақсадида ташкил этилган сайёр учрашувларда корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулотларнинг сифати, энергия тежамкорлик ҳолати ва замонавий технологик жараёнлар яқиндан ўрганилди.

Маълумот ўрнида, айни пайтда Тошкент шаҳрида жами 6 та алкоголь, 3 та тамаки маҳсулотлари, 1 та истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи, 41 та улгуржи савдо кўрсатиш субъектлари фаолият юритмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳридаги ушбу йирик корхоналар томонидан 2 928, 8 минг декалитр алкоголли маҳсулотлар, 709,3 минг декалитр истеъмол этил спирти ишлаб чиқарилган.

Тадбирда ишлаб чиқарувчи корхоналарда замонавий технологик имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда энергия тежамкорлиги асосида иш ҳажмини кенгайтириш, берилаётган имтиёзлар, акциз солиғи тўловларини ўз вақтида амалга оширишга оид масалалар юзасидан тавсиялар берилди.

Хусусан, рақамли маркировкалаш, маҳсулот ҳажмлари айланмасини ҳисобга олиш воситаларини жорий этиш, ваколатли органларга ахборот узатишни амалга ошириш ҳамда сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали экспорт географиясини кенгайтириш чоралари муҳокама қилинди.

Инспекция томонидан ташкил этилаётган бу каби ўрганишлар барча ҳудудлардаги корхоналар бўйлаб давом этмоқда.