Бу ҳақдаги хабар соат 20:03да шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:33 да қуршаб олинган ва соат 20:40 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 100 кв.м майдонда ички қисми ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнида хонадондан 2 нафар фуқароларни куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.