Қайд этилишича, ёнғин Учтепа тумани “Тақачи“ МФЙ Тақачи кўчасида жойлашган, тикувчилик корхонаси омборида яъни, “18-автобус саройи“га қўшни ҳудудда содир бўлган.

Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ёнғин қутқарув экипажлари манзилга соат 21:40 да етиб борган ва ёнғин тунги соат 01:41 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу ёнғин “18-автобус саройи“ филиали ҳудудига ўтмаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган ахборотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз, — дейилади хабарда.