Тошкентдан Мўйноққа илк йўловчи рейс амалга оширилди

Бугун, 26 август куни Мўйноқ шаҳрида қурилган янги аэропортга биринчи йўловчи рейси амалга оширилди.

Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар берди.

Airbus А-320 самолёти янги аэропортга Тошкентдан йўловчиларни олиб келган.

2019 йили Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинган

Қарорга мувофиқ, Мўйноқ тумани барча зарурий инфратузилмага, жумладан, инновацион мактаб, спорт объектлари, даволаш-профилактика муассасалари, замонавий аэропорт, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар дам олиш марказлари, «селфи объект»лари, оптик толали интернет тармоғи, ИП-телевидениега эга бўлган замонавий шаҳарчага айлантирилади.

Ушбу мавзудаги материаллар