Airbus А-320 самолёти янги аэропортга Тошкентдан йўловчиларни олиб келган.
2019 йили Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинган.
Қарорга мувофиқ, Мўйноқ тумани барча зарурий инфратузилмага, жумладан, инновацион мактаб, спорт объектлари, даволаш-профилактика муассасалари, замонавий аэропорт, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар дам олиш марказлари, «селфи объект»лари, оптик толали интернет тармоғи, ИП-телевидениега эга бўлган замонавий шаҳарчага айлантирилади.

