"Air Arabia" 27 декабрдан қиш мавсуми учун Рас ал-Хайма амирлигига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Uzbekistan Airorts Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, парвозлар ҳафтада бир маротаба жума кунлари қулай Airbus 320 самолётларида амалга оширилади.

"Аir Arabia" - штаб-квартираси Шаржада (БАА) жойлашган араб лоукостер авиакомпанияси бўлиб, Шаржа ва Искандария аэропортларидан, шунингдек Марокашнинг тўртта аэропортидан Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа ва МДҲ мамлакатларига йўловчи ташувларини амалга оширади.