Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, "Uzautotrans Service" корхонаси томонидан шу йилнинг 17 август кунидан Тошкент – Шаҳрисабз – Китоб, Тошкент – Янгиер йўналишида;

22 августдан Тошкент – Қарши – Косон, Тошкент – Ғузор – Қамаши йўналишида;

23 август кунидан эса Тошкент – Бойсун йўналишида мунтазам автобус қатновларини амалга оширишни бошлайди.

Қатнов жадвали ва чипта нархлари билан "Тошкент" автовагзали ҳамда "Uzautotrans Service" корхонасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида танишинг.

Йўловчилар бориш ва қайтиш чипталари электрон тарзда avtoticket.uz сайти ҳамда АТТО, UzBUS мобил иловалари орқали сотиб олиш мумкин, — дейилади хабарда.