Парвозлар белгиланган жадвал асосида амалга оширилади.
Бирлашган Араб Амирликларида вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун эълон қилинган маълумотга кўра, рейслар қуйидаги жадвал асосида йўлга қўйилади:
UzAirways
HY333 Тошкент – Дубай — 2026 йил 4 март, соат 08:30 (жадвал асосида);
HY334 Дубай – Тошкент — 2026 йил 4 март, соат 12:30 (жадвал асосида).
Centrum Air
C6-351 Тошкент – Дубай — 2026 йил 4 март, соат 05:30 (жадвал асосида);
C6-352 Дубай – Тошкент — 2026 йил 4 март, соат 10:25 (жадвал асосида).
Qanot Sharq
HH901 Тошкент – Дубай (DWC) — 2026 йил 4 март, соат 05:10 (жадвал асосида);
HH902 Дубай (DWC) – Тошкент — 2026 йил 4 март, соат 10:30 (жадвал асосида).
Қўшимча маълумотлар авиакомпанияларнинг расмий манбалари орқали эълон қилиб борилиши таъкидланди.
Шунингдек, фуқароларга парвоз вақти ва рейс ҳолатини олдиндан авиакомпаниялар билан аниқлаштириш, тасдиқ олингандан сўнггина Дубай халқаро аэропортига етиб бориш тавсия этилди.