“Миллар“ дастурида айтилишича, шу йилнинг 25 май куни Қарши—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Текширув давомида машинанинг юкхонасидан номаълум ҳайвонга тегишли 361 килограмм гўшт топилган. Ушбу гўшт маҳсулотлари Сирдарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси лабораториясидан текширувдан ўтказилганда улар эшак гўшти экани тасдиқланган.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, ушбу гўшт маҳсулотлари ўзига тегишли эмас балки уларни айтилган манзилга олиб кетаётган бўлган.