Бир муддатлик танаффусдан сўнг хоккей мусобақалари пойтахтимиз Тошкентга қайтмоқда. 10 сентябрь куни Қозоғистон очиқ чемпионати Про-лигасининг навбатдаги мавсумига старт берилади.

Жумладан, 11 сентябрь куни «Ҳумо» хоккейчилари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Номад» жамоасига қарши муз устига чиқади. Учрашув муҳташам «Ҳумо Арена»да ўтказилади ва унга соат 17:00да старт берилади.

Қуйида «Ҳумо» хоккей жамоасининг сентябрь ойидаги ўйинлари тақвими билан танишинг:

11-12 сентябрь 

«Ҳумо» (Тошкент) – «Номад» (Нур-Султон, Қозоғистон)

15-16 сентябрь

«Ҳумо» – «Горняк» (Рудний, Қозоғистон)

25-26 сентябрь

«Бейбарис» (Атирау, Қозоғистон) – «Ҳумо»

29-30 сентябрь

«Актобе» (Қозоғистон) – «Ҳумо»

«Ҳумо» жамоасининг мазкур халқаро тунирдаги иштироки мобайнида мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамият касб этади.