Россиядан автобус орқали пойтахтга қуролланган ҳолда келаётган киши Тошкент вилоятида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар бермоқда.
“Ғишткўприк” чегара божхона постига “Санкт—Петербург—Тошкент” автобусида йўловчи сифатида кириб келган фуқоронинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, йўловчининг қўл юклари орасида 1 дона “Винтовка Юнкер-3” номли пневматик қурол махсус идишда жойланган ўқлари билан ва 21 дона “BONER” номли газ балонлари аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.