Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан ўтказилган тақдимот маросимида маълум қилинди.  

Тақдимотда Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг апрель ойида Мумбайга авиақатновлар қайта йўлга қўйилгач, ҳинд шаҳарларига парвозлар сони ҳафтасига саккиз мартага етиши таъкидланди.

Қайд этилишича, ўтган йил ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга саёҳат қилганлар сони 2022 йилга нисбатан қарийб тўрт бараварга кўпайган.