Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ маълум қилди.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг қуйидаги ҳудудларига 21-октябрь куни соат 10:00 дан 16:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Мирзо Улуғбек туманидаги аҳоли истеъмолчилари сони:

“Зулайҳо” мавзесидаги 11 та кўп қаватли уйлардаги 792 та хонадон

Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та

Иссиқхона: 1 та

Сергели туманидаги аҳоли истеъмолчилари сони:

“Юқори Дархон” МФЙ Наврўз ва Дилхуш кўчалардаги 315 та ерли хонадон

Улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та

Янгиҳаёт туманидаги аҳоли истеъмолчилари сони: “Паст Дархон” МФЙдаги 208 та ерли хонадон

Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади, — дейилади хабарда.