Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ хабар берди.
Шу йилнинг 29 август куни таъмирлаш ишлари туфайли Миробод ва Юнусобод туманларининг қуйидаги ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Миробод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони:
"Тонг юлдузи" МФЙ Фарғона йўли Сайхун кўчаларидаги кўп қаватли уйлардаги 642 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та
Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари сони:
"Тикланиш" МФЙ Гулёр 1-2-3-4-5-тор ва Тикланиш кўчаларидаги 540 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 13 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.