«Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш» мақсадида қуйидаги туманларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Яшнобод туманининг: «Шоҳсанам», «Катта Янгиобод», «Авиасозлар», «Наврўзобод», «Парвоз» ҳамда «Дилбоғ» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
Учтепа туманининг: «Боғистон» МФЙнинг 4 та кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;
Яккасарой туманининг: «Муқимий» МФЙ ҳудудида соат 17:00 гача;
Чилонзор туманининг: «Дўмбиробод» ҳамда «1-Чарх Камолон» МФЙлари ҳудудида соат 18:00 гача;
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.