Бугун, 27 апрелдан 1 майга қадар 7-ИМ ҳамда ТошИЭМ қозонхоналарида иссиқ сув таъминоти режали тарзда 5 кунга тўхтатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” иссиқлик таъминоти оператори хабар берди.
Маълум қилинишича, сув таъминотидаги чекловлар пойтахтнинг Яшнобод, Яккасарой, Миробод, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманларини ҳамда Сергели туманининг маълум қисмларини қамраб олади.
Манзиллар рўйхати:
7-ИМ қозонхонаси (Яшнобод тумани):
Кўчалар: Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Оҳангарон йўли, Бирлашган 2-тор кўчаси, Бирлашган 6-ўтиш кўчаси, Чўлпон, Асалобод, Нигора, Уйсозлар 2-ўтиш кўчаси, Қурувчилар, Уйсозлар, Оҳанграбо, Элбек, Паркент, Алимкент кўчалари.
Даҳа ва мавзелар: Тузел-1, 2, 3, 4, Уйсозлар-1, Асалобод-1, 2, Авиасозлар шаҳарчаси-1, 1а, 2, 3, 4 даҳалари.
Маҳаллалар: Ўртамасжид, Уйсозлар, Хосиятли, Баркамол, Бешариқ, Асалобод, Фазогир, Авиасозлар, Яшнобод, Тарновбоши, Янгинур, Донишманд, Илтифот, Парвоз, Дилбоғ, Бирлашган, Наврўзобод, Қадрият, Алимкент, Маҳмур, Тонг, Ватандош, Ал-Бухорий, Моҳинур, Тузел, Амир Темур.
ТошИЭМ (ТашТЭЦ):
Кўчалар: Шароф Рашидов, Бобур, Шота Руставели, Глинка, Боғибўстон, Арнасой, Катта Чилонзор, Афросиёб, Ойбек, Авлиёота, Миробод, Фидокор, Шоҳжаҳон, Жамшид Шоший, Абдулла Авлоний, Белариқ, Имом ат-Термизий, Ўрикзор, Боғтепа 5-тор кўчаси, Жийдазор 1-тор кўчаси, Якуб Колос, Чимкент, Буюк Турон, Муқимий, Сеул, Аския, Чўпонота, Нурафшон, Гулханий, Лутфий, Боғистон, Самарқанд Дарвоза, Амир Темур, Навоий, Қумариқ, Яҳё Ғуломов, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шастри, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Олтин водий, Моштабиб, Мустақиллик шоҳ кўчалари.
Даҳа ва мавзелар: М-7, Оқтепа даҳалари, Чилонзор даҳаси 1÷5, Э, И, Оқтепа мавзелари. Қушбеги, Бошлиқ даҳалари, Учувчилар шаҳарчаси.
Маҳаллалар (туманлар кесимида):
Яккасарой тумани: Армуғон, Қушбеги, Бошлиқ, Дилбулоқ, Муҳандислар, Яккасарай, Тўқимачи, Мерос, Ракат, Шоҳжаҳон, Белариқ, Ракатбоши, Тепа, Конституция, Юнус Ражабий, Боғсарой, Ҳамид Сулаймонов.
Миробод тумани: Миробод, Янги Миробод, Байналминал, Салар, Абдулла Авлоний, Лолазор, Моварауннаҳр, Минг ўрик, Фаровон, Ат-Термизий, Афросиёб, Шароф Рашидов.
Чилонзор тумани: Катта Дўмбиробод, Гавҳар, Дўмбиробод, Катта Чилонзор-1, 2, 3, Новза, Чилонзор, Чарх Камолон-2, 3, Кўркам, Лутфий, Ботирма (бир қисми), Зарқўрғон (бир қисми).
Шайхонтоҳур тумани: Катта Оқтепа, Олим Хўжаев, Чархновза.
Яшнобод тумани: Чўлпон, Тўйтепа.
Сергели тумани: Учувчилар, Олтинводий.