«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖнинг хабар беришича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида шу йилнинг 20 январь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

— Яшнобод тумани: «Жарқўрғон», «Мухтор Ашрафий», «Янги давр» ҳамда «Бунёдкор» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 13:00 гача;
— Чилонзор тумани: «Дўмбиробод», «Боғзор», «Ботирма» ҳамда «Тирсакобод» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин, — дейилади хабарда.