Бу ҳақда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 16-сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

Бектемир тумани: "Ийкота" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;

Миробод тумани: "Саракул" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:30 дан 18:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.

"Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди, — дейилади хабарда.