Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасидан ўтувчи ўрта босимли газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида Яшнобод ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларида 5 март куни соат 12:00 дан 6 март куни соат 08:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Яшнобод туманидаги истеъмолчилар:

  • «Обишер» МФЙдаги 16 та кўп қаватли уй ва 370 та ерли хонадон, «Ассалом соҳил»даги 20 та кўп қаватли уй. «М. Ашрафий» МФЙдаги 120 та ерли хонадон. Улгуржи истеъмолчилар сони: 35 та

Миробод туманидаги истеъмолчилар:

  • «Қорасув» МФЙдаги 38 та кўп қаватли уй, «Тонг юлдузи» МФЙдаги 14 та кўп қаватли уй ва 125 та ерли хонадон. Улгуржи истеъмолчилар сони: 25 та

Шунингдек, Миробод туманидаги «Олтинкўл», «Фурқат» ва «Янги замон» МФЙларида босим пасайиши эҳтимоли мавжуд.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади, — дейилади хабарда.