Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 200 ўринли IT-шаҳарчада дастурлаш, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, рақамли хизматлар, робототехника ва чет тиллари каби долзарб йўналишларда 1 500 нафаргача ёшлар таълим олади.
Марказ қурилишига 5,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Туман ҳокимлиги томонидан 200 млн сўм маблағ эвазига бу ерда контейнердан мўъжазгина бино ҳам қурилди. Бу бинода "Startup garage" ташкил этилди.
2024 йилда вилоятда ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 587 миллиард сўмга етган, бу ўтган йилга нисбатан 115 фоизлик ўсишни ташкил қилган. Компьютер дастурлаш хизматлари ҳажми эса 104 миллиард сўм бўлиб, 99,7 фоиз ўсиш кузатилган.
Ай-Ти Парк резидентларининг сони 80 тадан 106 тага, иш ўринлари эса 797 нафардан 1 397 нафарга кўпайган. Айни пайтда резидент корхоналарнинг 24 таси IT экспорт, 33 таси рақамли таълим, 46 таси маҳаллий бозорга хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритмоқда. Улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 112,4 миллиард сўмдан ошган.