Унга кўра, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган ссуда маблағлари ҳисобидан Чекланган тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатиш муносабати билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташувчилари кўрадиган зарарларни қоплаш харажатлари учун 18 миллиард сўм ажратилади.
Пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги йиғилишига ажратилган маблағлар бўйича ҳисобот киритади.
Ўз навбатида, “Тошшаҳартрансхизмат” ажратилган маблағларнинг ўрнатилган тартибда мақсадли сарфланишини таъминлайди.