Тошкент метрополитени маълумотига кўра, 4 июнь куни соат 12:41 атрофида шаҳар электр тармоқларидаги юқори кучланишли узилиш натижасида метронинг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” йўналишларида электр таъминоти вақтинча тўхтаган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат поездлар ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари ишига ҳам таъсир кўрсатган.
Мутахассислар вазиятни зудлик билан назоратга олиб, электр таъминоти тўлиқ тиклангунга қадар захира генераторларини ишга туширган.
Ҳозирда метро поездлари ҳаракати масъул ходимлар назорати остида одатий тартибда давом этмоқда.