Ҳодиса кеча Бўстонлиқ тумани «Хўжакент» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Маълум бўлишича, икки нафар фуқаро тоғли ҳудудда сайр қилаётган вақтда кутилмаган вазиятга дуч келган. Уларнинг бири — 70 ёшли аёл оёғидан жароҳат олиб, мустақил ҳаракатлана олмай қолган.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасининг навбатчилик қисмига хабар берилган. Воқеа жойига тезкор етиб келган қутқарувчилар жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, уни пастга олиб тушган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширган.
Шифокорлар маълумотига кўра, ҳозирда аёлнинг аҳволи қониқарли.